180 дона iPhone’ни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Телефонлар фуқароларнинг белига ва юкларига яширилган.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Навоий” чегара божхона пости орқали қиймати 1 миллиард 80 миллион сўмлик 180 дона iPhone телефонини ноқонуний равишда олиб киришга уринган тўрт нафар фуқаро аниқланиб, тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган фуқаролар божхона назорати жараёнида кўздан кечирилиб, уларнинг бел қисмига ва қўл юкларига мобил телефонлар махфий тарзда жойлаштирилгани фош бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







