INNO Технопаркда - технологик кашфиётлар
Республика танлови доирасида технологик ғоялар тақдим қилинди, ғолиблар электромобил ва хорижда стажировка билан тақдирланади.

Бугун Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган Инно инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида муҳандислик соҳасида республика танлови доирасида лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Танловда “Энг яхши ғоя” “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро”номинацияларида ғолиб бўлган иштирокчиларга: электромобил, хорижда стажировка ҳамда БҲМнинг 50 баробаридаги пул мукофоти билан тақдирланиши кўзда тутилган. Танлов доирасида турли ҳудудлардан ташриф буюрган истеъдодли ёшлар ўз ихтиролари, муҳандислар ва технологлар эса ўз лойиҳаларини тақдим этдилар. Ҳар бир лойиҳа кашфиётчи томонидан инновацион ёндашилган бўлиб креатив тарзда тайёрланган.


Танловнинг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 25 июль санасида ўтказилиши режалаштирилган. Республика бўйлаб ўтказилаётган бу каби танловлар нафақат технопарк балки ёшлар салоҳиятини юзага чиқаради ҳамда Ўзбекистон инновацион тараққиётининг амалий босқичига замин яратади.


Ёшлар салоҳияти ва технологик тараққиёт — INNO Технопаркда реал қўллаб-қувватланмоқда!







