Ўзбекистон

“Институт кичик ходимидан давлат раҳбарлигигача” Ўзбекистон Президенти 68 ёшни қарши олди

Бугун, 24 июль — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

“Институт кичик ходимидан давлат раҳбарлигигача” Ўзбекистон Президенти 68 ёшни қарши олди

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муборак 68 ёшни қарши олди. Ушбу сана муносабати билан давлат раҳбарининг ҳаёт йўли ва фаолиятига назар ташладик.

 

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Техника фанлари номзоди, доцент.

 

Мирзиёев меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, 1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланган. 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган. 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борган.

 

Шавкат Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бўлган ва ушбу лавозимга яна уч марта - 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди. Мирзиёев Ўзбекистон Биринчи президенти томонидан "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.

 

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг, 2016 йил 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Бош вазир зиммасига юкланди. 2016 йилнинг 4 декабрь куни эса Шавкат Мирзиёев 88,61 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президенти этиб сайланган. 2021 йил 24 октябрда бўлиб президентлик сайловида эса Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз овоз билан иккинчи марта Президент этиб сайланди.

 

Ўзбекистон президенти икки қиз ва бир ўғилнинг отаси, олти нафар набиранинг бобоси.

 

Биз ҳам таҳририятимиз номидан Ўзбекистон президентини таваллуд айёмлари муносабати билан табриклаб қоламиз.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.