Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази: Президент ташаббусидаги буюк лойиҳа якунига етмоқда

Айни пайтда бино марказ экспозицияси ва контент билан бойитилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази: Президент ташаббусидаги буюк лойиҳа якунига етмоқда

Президент ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази қурилиши якуний босқичга етиб келди. Ушбу муҳташам мажмуа нафақат Ўзбекистонда, балки бутун мусулмон оламидаги энг йирик илмий-маърифий марказлардан бирига айланиши кутилмоқда. Ҳозирда бино қурилиши ва ички пардозлаш ишлари деярли якунланган бўлиб, марказ экспозицияси ва контент билан бойитилмоқда.

 

Марказ таркибини бойитиш борасида оммавий ахборот воситалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, «Sevimli» телеканали ташаббуси билан 25 та тарихий обиданинг макети яратилмоқда ва марказга беғараз ҳадя қилинади.

 

 

Телеканал директори Жалолиддин Сафоевнинг сўзларига кўра, макетлар устида иш жорий йилнинг апрель ойида бошланган ва улар тўлиқ тарихий асос, илмий маслаҳатлар ва меъморий услублар асосида тайёрланмоқда.

 

“Президентимиз ғоясини амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшиш биз учун шараф. Макетлар устида катта жамоа билан ишлаяпмиз, уларда нафақат кўриниш, балки илмий ва маънавий мазмун ҳам мужассам бўлади,” — дейди Сафоев.

 

 

Марказ экспозициясининг ажралмас қисми сифатида 59 та макет яратилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 24 таси замонавий 3Д форматда тақдим этилади. Ҳар бир макет тарихий далиллар ва илмий асослар билан ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг барчаси юқори аниқлик, мукаммал безаклар ва ишончли архитектура билан ажралиб туради.

 

 

Маълумот учун: ҳозирда марказ биносида қурилиш ва ички пардоз ишлари деярли якунланган. Айни дамда асосий эътибор — экспозиция ва контент билан бойитиш ишларига қаратилган. Мазкур улкан лойиҳа устида Ўзбекистон ва хориждан жалб қилинган 2000 га яқин олим, мутахассис, дизайнер, архитектор ва ҳунарманд фаолият юритмоқда.

 

Марказ доирасида 800 дан ортиқ лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Улардан 400 га яқин лойиҳа Президент томонидан илгари сурилган “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида шакллантирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.