Ўзбекистон

Путиндан Си Цзиньпингача: давлатлар етакчилари Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклашмоқда

“Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан ишонч билан илгариламоқда, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив роль ўйнамоқда”, дейилади табрик мактубида.

Путиндан Си Цзиньпингача: давлатлар етакчилари Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиздан самимий қутловлар келмоқда.

 

Хусусан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевлар табрик мактублари йўллашган.

 

“Сиз халқингиз орасида ва халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлгансиз. Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан ишонч билан илгариламоқда, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив роль ўйнамоқда”, деб ёзади Россия етакчиси ўз мактубида.

 

“Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги бунёдкорона фаолиятингиз Ўзбекистоннинг жадал ривожланиши, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини юксалтиришнинг ишончли пойдевори бўлди. Сизнинг оқилона ва узоқни кўра биладиган раҳбарлигингиз остида мамлакат кенг кўламли ислоҳотлар йўлидан дадил олға бормоқда”, дея ўзининг самимий тилакларини йўллаган Қасим-Жомарт Тоқаев.

 

Шунингдек, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ҳамда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевлар Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлашди.

Улар Президентга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилашган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.