Ўзбекистон

“Сиз бутун бир миллатнинг отасисиз”: Саида Мирзиёева отасини туғилган куни билан табриклади

“Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман” — дейилади табрикда.

“Сиз бутун бир миллатнинг отасисиз”: Саида Мирзиёева отасини туғилган куни билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева отаси, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклаб, ўз Телеграм каналида табрик пости ёзиб қолдирди.

 

“Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.

 

Дадажон! Туну кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.

 

Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.

 

Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...

 

Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”, дейилади табрик матнида.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.