Ўзбекистон

“Зўравонлик ҳеч қачон тасодиф эмас”

Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахсларга жазо кучайтирилишини маълум қилди.

“Зўравонлик ҳеч қачон тасодиф эмас”

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига кескин муносабат билдирди ва бу каби жиноятлар учун жазо чоралари янада кучайтирилишини маълум қилди. У Инстаграмъдаги саҳифасида бу борадаги фикрларини баён қилар экан, инсонийлик, адолат ва ҳимоя ҳуқуқи ҳақида чуқур мулоҳазалар билдирди.

 

“Мен кўпинча шу савол устида ўйланаман: катта ёшдаги инсон қайси паллада боладаги инсоний қиёфани кўрмай қолади? Қачон ғазаб ва безовталик зўравонлик учун баҳонага айланади? Бола ҳимоя қилишга ъулғайиб етишиʼ мумкин эмас. Ҳимоя унинг ҳаққи сифатида илк нафасидан бошлаб мавжуд бўлиши керак — шартсиз, кафолатли тарзда,” — дейди Мирзиёева.

 

Сўнгги ойларда агентлик томонидан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб эса бу масала янги, анча кескин босқичга кўтарилмоқда. Шу сабабли Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритиш ташаббуси илгари сурилган.

 

Шаҳноза Мирзиёеванинг таъкидлашича, асосий мақсад — болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслар ҳеч қандай енгиллаштирувчи ҳолатларгасолиштирилмасдан, энг оғир жазо билан жазоланишини таъминлаш.

 

Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ҳамда мактаб таълими вазирлиги вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ тузилган. Ушбу гуруҳ қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ишламоқда:

 

  • Зўравонларга нисбатан жазони кучайтириш

 

  • Шафқатсизлик қилган шахсларга болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш

 

  • Жавобгарликни тез ва самарали таъминлаш учун ягона протседураларни ишлаб чиқиш

 

“Зўравонлик — бу ҳеч қачон тасодиф эмас. Бу — онгли равишда қабул қилинган хатти-ҳаракатдир. Демак, унга қарши кураш ҳам онгли танлов бўлиши керак. Бу — оқлаш эмас, бу — муаммони тан олиш ва уни тўхтатиш танловидир,” — дея фикр билдирди Мирзиёева.

 

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2024 йилда болалар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар қайд этилган:

 

  • 412 нафар бола жинсий зўравонликдан жабр кўрган

 

  • 1 028 нафар бола жисмоний зўравонлик қурбони бўлган

 

  • 929 нафар бола психологик босимга учраган

 

  • 14 нафар бола эксплуатация қилинган

 

  • 106 нафар бола эса мутлақо эътиборсиз ҳолга ташлаб қўйилган

 

2025 йил май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТ Болалар жамғармаси — ЮНИСEФ ҳамкорлигидаги давра суҳбатида Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш борасида Миллий мажбуриятни эълон қилган эди.

 

Шаҳноза Мирзиёева ушбу йўлдаги саъй-ҳаракатлар изчил ва қатъий давом эттирилишини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.