Ўзбекистон

2026 йилда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти саммити Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда

Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

2026 йилда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти саммити Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда

Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти (World Toilet Organization) асосчиси ва директори Жек Сим Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — мамлакатдаги санитария инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш, гигиена меъёрларини оммалаштириш ва халқаро тажриба алмашишдан иборат.

 

Ташриф давомида делегация Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари, сайёҳлик масканлари ва аҳоли гавжум жойлардаги жамоат ҳожатхоналари ҳолатини ўрганди.

 

Жек Сим таълим муассасалари ва сайёҳлар гавжум жойларда замонавий, хавфсиз ва инклюзив ҳожатхоналарни лойиҳалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, санитария инфратузилмаси барча тоифадаги фойдаланувчилар – аёллар, болалар, кексалар ва имконияти чекланган шахслар учун мос бўлиши зарур.

 

Форум ва учрашувлар чоғида экологик ва энергия тежамкор ечимларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. Ташриф якунида Жек Сим Ўзбекистоннинг бу соҳада барқарор ривожланишга эришиш имконияти катта эканини таъкидлади ҳамда ташкилотнинг қўшма лойиҳаларда узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

 

Шунингдек, у 2026-йилда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти саммитини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи билан чиқди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

2026 йилда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти саммити Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда | Zamon.uz