Ўзбекистон

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний шағал олган мансабдор 6 йилга қамалди

У раҳбарлик қилган МЧЖ табиатга катта миқдорда зарар етказган.

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний шағал олган мансабдор 6 йилга қамалди

Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида Экология вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида тунги рейд тадбири ўтказилган, унда Чирчиқ дарёси муҳофаза ҳудудидан қум-шағал аралашмаси ортиб берилаётганлиги аниқланган.

 

Ҳолатга аниқлик киритилганида қум-шағал аралашмаси Г.С. МЧЖ тегишли бўлган тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан табиатга катта миқдорда зарар етказганлиги ҳисоб-китоб қилинган ва тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

 

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди томонидан Г.С МЧЖ раҳбари С.И. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 6 йил  муддатга озодликдан маҳрум этилган. Жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган. Шунингдек, ҳуқуқбузардан давлат фойдасига катта миқдорда зарар ва жарима ундирилиши белгиланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.