Сиёсат

Франция Фаластин давлатини расман тан олади

Макрон сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида Фаластинни тан олишини билдирган.

Франция Фаластин давлатини расман тан олади

Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакати сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда у Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосга юборган расмий мактубида баён қилган.

 

Макрон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди: “Яқин Шарқда адолатли ва барқарор тинчликка содиқ қолган ҳолда, Франция Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди.”

 

Унинг баёнотида қайд этилишича, бу тан олиш расман сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида эълон қилинади.

 

Макрон Ғаззаддаги урушни тўхтатиш, асирларни озод қилиш ва минтақада инсонпарварлик ёрдамини етказишни долзарб масала сифатида кўрсатди. Шунингдек, у Ҳамасни қуролсизлантириш ва Ғаззани хавфсиз ҳудудга айлантириш зарурлигини таъкидлади. “Фаластин давлати барпо этилиши ва унинг яшовчанлиги таъминланиши керак”, — деди у.

 

Франциянинг бу қарорига АҚШ расмийлари кескин норозилик билдирди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Х (Twitter) орқали қилган баёнотида: “Америка Қўшма Штатлари Эммануэль Макроннинг Фаластинни тан олиш режасини қатъиян рад этади”, — деди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.