Ўзбекистон

Навоийда ҳаво ифлосланиб кетганини жонли эфирда айтган журналистга босим бўлаётгани рад этилди

Навоий телеканалида жонли эфирларнинг вақтинча тўхтатилиши техник ишлар билан боғлиқ экани, Рухсора Бобоқуловага эса ҳеч қандай босим бўлмагани вилоят ҳокимлиги томонидан расмий равишда маълум қилинди.

Навоийда ҳаво ифлосланиб кетганини жонли эфирда айтган журналистга босим бўлаётгани рад этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда журналист Рухсора Бобоқулова томонидан Навоийнинг экологик муаммолари ҳақида билдирган фикрларидан сўнг унга босим бўлаётгани, шунингдек, вилоят телеканалида жонли эфирлар тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий баёнот билан чиқди.

 

Унга кўра, 2025 йил 23 июль куни вилоят телеканали студиясида техник жиҳозларни янгилаш ва LED экран ўрнатиш ишлари олиб борилган. Шу сабабли куннинг иккинчи ярмида жонли эфирлар вақтинча тўхтатилган.

 

Техник ишлар якунлангач, 24 июль куни соат 18:00 да очиқ мулоқот, 25 июль куни эса “Ассалом, янги кун!” тонгги дастури 08:00 дан 10:00 гача жонли эфирда узатилган.

 

Шунингдек, журналист Рухсора Бобоқуловага ҳеч қандай босим ёки тўсиқ қўйилмагани таъкидланмоқда. У ҳозирда ҳам ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда. Расмий жадвалга кўра, у ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари жонли эфирларда бошловчилик қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоийда ҳаво ифлосланиб кетганини жонли эфирда айтган журналистга босим бўлаётгани рад этилди | Zamon.uz