Шайхонтоҳур туманида кўча 3 кунга ёпилади
25 июлдан 28 июлгача қурилиш ишлари сабабли 6 та автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилади.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир бўлаги — Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган қисми — 25 июль соат 15:00 дан 28 июль соат 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу чоралар қурилиш ишларига боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ушбу вақт оралиғида 6 та автобус йўналиши — 34, 64, 87, 116, 131 ва 147-сонли автобуслар — ўз маршрутларини вақтинча ўзгартиради. Янги йўналишлар махсус белгилар асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан бошқарилади.
Йўловчиларга йўл манзилларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.







