Ўзбекистон

“Украинадаги уруш 2034 йилгача чўзилиши мумкин”

Валерий Залужний уруш янги босқичга кирганини айтмоқда.

“Украинадаги уруш 2034 йилгача чўзилиши мумкин”

Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, айни дамда мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужний Украинадаги уруш 2034 йилгача чўзилиши мумкинлини айтди. У бу фикрни “Левый берег” нашрининг Youtube каналига берган интервюсида билдирди.

 

“Украина 2024 йилдан урушнинг янги босқичига кирди, бу Россия босқинининг бошидагидан сезиларли даражада фарқ қилади”, — деди собиқ қўмондон.

 

Залужнийнинг фикрича, Россия жанговар ҳаракатларни олиб боришга ёндашувни ўзгартирган ва энди олдинга силжишдан кўра кўпроқ Украина армиясини ҳамда тинч аҳолини ҳолдан тойдиришга қаратилган тактикани қўлламоқда.

 

“Агар биз келажак учун ўз мудофаамизни шакллантирмасдан фақат ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилсак, унда уруш яна давом этади. 2014 йилда бошланган уруш 2034 йилда якунланиши мумкин”, — деди у.

 

Залужнийнинг сўзларига кўра, 2022 йилда олдинда танклар, уларнинг ортида эса катта шахсий таркиб ҳаракатланган. Иккинчи жаҳон уруши намунасидаги бундай уруш 2023 йил декабр ойида тугаган ва энди танклар ва аскарлар ўрин алмашган.

 

“Уруш тугашини яқинлаштириш учун Украина мудофаа стратегияси ва ресурсларни сафарбар қилиш ёндашувларини қайта кўриб чиқиши керак”, — дея қўшимча қилди у.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Украинадаги уруш 2034 йилгача чўзилиши мумкин” | Zamon.uz