Ўзбекистон

Ёзда нега юқумли ичак касалликлари авж олади?

Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, иситма, қориннинг дам бўлиши ва оғриши — касалликнинг яққол белгиларидан.

Ёзда нега юқумли ичак касалликлари авж олади?

Ёз фаслида аҳоли, айниқса, болалар орасида авж оладиган мавсумий касалликлардан бири — ичбуруғ. Тиббиётда бу патология ўткир диарея, деб аталади. Хўш, хасталикнинг келиб чиқиши қандай омиллар билан боғлиқ? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Қандай хавфли асоратлари бор?

 

Иссиқ кунларда егуликлар тез айнийди, — дейди мутахассис. — Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари сифати қисқа муддатда бузилиши мумкин. Бу — биринчи омил.

 

Иккинчидан, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ўткир диарея келиб чиқишига сабаб бўлади. Овқатланишдан аввал қўлларни совунлаб тозаламаслик, мева-сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш шулар жумласидан. 

 

Бу ҳолат эса, бактерия ва вирусларнинг оғиз орқали организмга тушиб, ўткир юқумли ичак касалликлари қўзғалишига олиб келади. 

 

Оқибатда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. Инкубацион давр 2 соатдан 2 кунгача давом этиши мумкин. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, иситма, қориннинг дам бўлиши ва оғриши — касалликнинг яққол белгиларидан. 

 

Ўткир диареяда эрта ташхиснинг аҳамияти жуда катта. Чунки даво чоралари қанча тез бошланса, самара шу қадар юқори бўлади. 

 

Ичбуруғда бемор зарур миқдорда суюқлик қабул қилмаса, ҳатто, дақиқалар ичида аҳволи оғирлашиши эҳтимоли мавжуд. Негаки, қусиш, ич кетиши, юқори ҳарорат туфайли тананинг сувсизланиши тез содир бўлади. 

 

Шу аснода беморларда пешоб ажралиши тўхтаб, буйрак етишмовчилиги жараёни бошланиши мумкин. Қолаверса, сув баланси камайиши туфайли қон босими кескин тушиб кетади. 

 

Айни сабабдан, болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қоплаш чораларини кўриш лозим. 

 

Xасталикнинг эрта босқичида ҳеч қандай томчи дориларсиз вазиятни ўнглаш мумкин. Агар ҳам қусиш, ҳам ич кетиши кузатилса, томчи муолажаларини қўллашга тўғри келади. 

 

Бироқ қусиш тўхтамай, кучли оғриқ кузатилса, уни бартараф этиш учун алоҳида муолажалар талаб этилади. Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, егуликлар сифати, яроқлилиги ҳамда гигиена қоидаларига эътиборли бўлишлари зарур.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.