Мўйноқда ердан катта миқдорда табиий газ отилиб чиқди
Масъул раҳбарлар етиб борган, ёнғин бўлишининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Кеча, 26 июль куни 21:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли қудуқдан табиий газ отилиб чиққан.
Zamon.uz’га маълум бўлишича, чуқурликда бурғулаш ишлари олиб борилаётган вақтда авария содир бўлиб, табиий газ отилиб чиқиши юзага келган.
Ҳозирги вақтда ҳам табиий газ отилиб чиқмоқда, ёнғиннинг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Ҳозирча воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.
Аварияни бартараф этиш ишларига барча масъул ташкилотлар ва техникалар сафарбар қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси ва раиснинг ўринбосари воқеа жойига етиб боришган.








