Ўзбекистон

Самарқандда машҳур “қўзиқорин уй”ни бузиш бошланди

12 қаватли ноқонуний қурилган бино суд қарори билан демонтаж қилинади.

Самарқандда машҳур “қўзиқорин уй”ни бузиш бошланди

Самарқанд шаҳрининг «Конигил» маҳалласида жойлашган ва “қўзиқорин уй” номи билан машҳур бўлган 12 қаватли ноқонуний бино бузиб ташланмоқда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра, мазкур бино ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатлари, архитектура рухсатномаси ва қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилган.

 

Фуқаро F.Xalilov томонидан қурилган меҳмонхона шаклидаги бино дастлаб 9 қават сифатида режалаштирилган бўлсада, кейинчалик 3 та қўшимча «чодир»симон қават қўшилиб, баландлиги 35 метрдан ошган. Бино қурилиши давомида бир неча бор тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилган бўлсада, ишлар ўзбошимчалик билан давом эттирилган. Бундан ташқари, биринчи қаватда рухсатсиз фаолият юритган кафе ҳам аниқланган.

 

2022 йилнинг 6 июль куни Тойлоқ туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суд F.Xalilovga бинони ўз ҳисобидан бузиш ҳақида қарор чиқарган. "Ўзоғирсаноатлойиҳа" институти ҳамда ҳудудий инспекция хулосасига кўра, бино сейсмик хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, конструкцияларда эса дарз кетган жойлар мавжудлиги аниқланган.

 

Вазирлик томонидан маълум қилинишича, бино қурилиши давомида на муҳандислик-геология текширувлари, на лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа ҳужжатлари охиригача тасдиқланмаган бўлишига қарамай, “Триумф Проект” хусусий экспертизаси томонидан асоссиз ижобий хулоса берилган. Ҳозирда Республика комиссияси хулосаси асосида бузиш ишлари бошланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.