Ўзбекистон

ДХХ учта ҳудудда солиқ, МИБ, қурилиш ва ҳокимлик ходимларини қўлга олди

Тезкор тадбирларда лавозимдаги шахслар коррупцион жиноятлар билан ушланган.

ДХХ учта ҳудудда солиқ, МИБ, қурилиш ва ҳокимлик ходимларини қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан Наман­ган, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта коррупция ҳолатлари аниқланиб, мансабдор шахслар жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon.uz га ДХХ хабар берди.

 

Наман­ган вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясининг бош мутахассиси 2024 йил январь ойида 8 йилга озодликдан маҳрум этилган маҳкумнинг ишини қайта кўриб чиқиб, енгилроқ жазо тайинлаш учун суд тизимидаги танишлари орқали 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ ва Ижро ҳужжатларини таъминлаш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда у 10 минг долларни олаётганида ушланди. Қайд этилишича, ушбу шахс илгари ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар учун бир неча бор судланган.

 

Яна Наман­ган вилоятида мол-мулкларни баҳолаш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари 783 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини 141 миллион сўмгача камайтириб бериш эвазига 4400 АҚШ доллари олган ва айни вақтда қўлга олинган. Шунингдек, ушбу порага алоқадор бўлган вилоят солиқ бошқармасининг шўба бошлиғи ҳам 4400 долларни олаётганда ушланган.

 

Тошкент шаҳрида, Миробод туман ҳокимлигига қарашли Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт расмийлаштириб бериш ва доимий рўйхатга қўйиш эвазига 1200 доллар пора олаётганида ДХХ томонидан қўлга олинган.

 

Қашқадарё вилоятида эса Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси 70 миллион сўмлик қарзни ундирмаслик учун, қарздорнинг автотранспортига қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Пул маблағи Қарши туманидаги фермер хўжалиги раҳбари орқали берилаётганида ушланган.

 

Ҳозирда барча гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Давлат органлари коррупцияга қарши курашни қатъий давом эттиришини маълум қилган – айнан коррупция ислоҳотларнинг асосий тўсиғи сифатида баҳоланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.