Алибек Кабдураҳмонов Алишер Навоий театрига раҳбар бўлди
Шу вақтгача бу лавозимда Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов ишлаб келаётганди.

Кеча, 29 июль куни Маданият вазирлиги биносида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди.
Йиғилиш давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, театр директори лавозимига тайинланган Алибек Кабдурахмонов жамоага таништирилди.
Вазир Озодбек Назарбеков лавозимга тайинланган Алибек Кабдурахмоновнинг фаолиятига муваффақият тилаб, ўз билим ва иқтидорини соҳа ривожи учун сафарбар этишига ишонч билдирган.
Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов ҳам лавозимга тайинланган Алибек Кабдурахмоновни табриклаб, фаолиятига муваффақият тилади.







