Ўзбекистон

Андижонда халқаро террористик ташкилот тарафдори ушланди

У икки йил давомида ташкилотни молиявий қўллаб-қувватлаб, Суриядаги террорчилик фаолиятида иштирок этмоқчи бўлган.

Андижонда халқаро террористик ташкилот тарафдори ушланди

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг медиа тарғиботчилари таъсирига тушиб, ташкилотнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга, “шаҳид” кетишга даъват қилувчи, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи  ғояларини қўллаб-қувватлайди, материалларини ижтимоий тармоқдаги профиллари орқали тарқатади.

 

ХТТ аъзолари билан доимий алоқага киришиб, ташкилот сафида “жиҳод” амалини бажариш орқали қуролли тўқнашувлар ва террористик ҳаракатларда иштирок этишни режалаштиради. 

 

Бундан ташқари, ушбу фуқаро ХТТ аъзоларига бевосита молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида мунтазам равишда пул маблағларини жўнатади. Хусусан, 2023-2024 йиллар давомида умумий ҳисобда криптовалюта орқали 2912 АҚШ доллари ва банк карталари орқали 4 млн 190 минг сўм пул маблағи юборади. 

 

Кейинчалик, 2023-2024 йилларда Суриядаги террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси орқали 2 маротаба Туркия давлатига боради. Аммо, Сурия давлатига ўтишни имкони бўлмагач, ХТТ аъзосининг кўрсатмаси билан Афғонистонга бориб, “Ислом жиҳоди иттиҳоди” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилади. Эрон давлати орқали Афғонистонга ўтишга уринган ушбу шахснинг режаси охирига етмай, 2024 йилнинг ноябрь ойида қўлга олинади.

 

Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-3-моддаси 2-қисми “а” банди, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.