Ўзбекистон

Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазода ҳокимиятдан кетишга чақирди

Ҳужжатда, шунингдек, қуролларни Фаластин маъмуриятига топшириш айтилган.

Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазода ҳокимиятдан кетишга чақирди

DPA агентликнинг хабар беришича, Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания ҲАМАС гуруҳини Ғазо секторидаги бошқарувдан воз кечишга ва халқаро қўллов остида қуролларни Фаластин маъмуриятига топширишга чақирувчи ҳужжатни имзолади.

 

Етти бетдан иборат ҳужжатда, бошқа жиҳатлар билан бир қаторда, ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октяабрда Исроилга қилган ҳужуми қораланган. Уни Буюк Британия, Франция, Канада, Бразилия, Италия, Испания, Норвегия ва Ирландия ҳам имзолаган.

 

Ҳужжатда Исроил томонига ҳам чақириқлар мавжуд, деб ёзади DPA агентлиги. Хусусан, Исроилдан Ғазода жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни ва Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилида яҳудий кўчманчиларининг фаолиятини тўхтатиш талаб қилинмоқда. Ҳужжатга имзо чеккан давлатларнинг фикрича, Фаластин давлатини тан олиш ҳам “икки халқ - икки давлат” ечимининг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади.

 

Нью-Йоркда икки давлат ечими бўйича конференция давомида имзоланган ҳужжат сентябрда БМТ томонидан расмий равишда қабул қилиниши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазода ҳокимиятдан кетишга чақирди | Zamon.uz