Ўзбекистон

Жиззахлик эркак кредит қарзи сабаб машинасидан айрилди

У қарзни тўламай, гаровга қўйилган машинани яшириб юрган.

Жиззахлик эркак кредит қарзи сабаб машинасидан айрилди

Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими томонидан тижорат банки фойдасига 200 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд қарори ижро этилди.

 

Қарздор А.С. кредит мажбуриятларини бажармагани сабабли, суд унинг гаровдаги мулки — KIA Sportage автомобилини ундирувга қаратиш ҳақида қарор чиқарди.

 

МИБ ходимлари томонидан А.С. бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, у қарздорликни тўлашдан бош тортган ва гаровдаги автомобилни яшириб юрган. Шу сабабли автомобиль қидирувга берилди.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли KIA Sportage автомобили Зомин тумани марказида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

 

Автомобиль электрон онлайн аукционда сотилиб, тушган маблағдан қарздорлик тўлиқ қопланади.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"