Ўзбекистон

Ўзбекистонда Сув кодекси қабул қилинди

Ушбу кодекс сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни тартибга солади.

Ўзбекистонда Сув кодекси қабул қилинди

30 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Сув кодекси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1076-сон) билан мамлакатда сув ресурсларини бошқариш ва ундан фойдаланишга оид асосий ҳуқуқий ҳужжат – Сув кодекси тасдиқланди.

 

Янги Кодекс сув ресурслари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади.

 

Сув кодексида қуйидаги асосий қоидалар белгиланган:

 

Сув – умумхалқ бойлигидир ва ундан оқилона фойдаланиш давлат ҳимоясида бўлади;

 

Сувдан фойдаланиш икки шаклга – умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади;

 

Сув объектлари тоифаларига Ўзбекистон ҳудудидаги ер усти ва ер ости сув манбалари, шунингдек, мамлакатдан ўтувчи трансчегаравий сув объектлари киради;

 

Сув объектлари якка тартибда ёки бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланилиши мумкин.

 

 

Кодексда, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш соҳасида қарорлар қабул қилишда ҳамкорликни кучайтириш мақсадида республика, ҳавза ва зарур ҳолларда ҳудудий даражадаги Сув кенгашлари ташкил этилиши белгиланган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика Сув кенгаши ташкил этилади.

 

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Сув кодекси қабул қилинди | Zamon.uz