Ўзбекистон

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси 7 йилга қамалиб, 6 ойда озодликка чиққанига изоҳ берилди

У ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти бўйича айбланганди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси 7 йилга қамалиб, 6 ойда озодликка чиққанига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган А. Джураев 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, орадан 6 ой ўтиб озодликка чиқарилгани ҳақидаги хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу бўйича Олий Суд матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра А. Джураев ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда АЖ тасарруфидаги автобус саройларининг 20 нафар ходими Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

 

Дастлабки тергов жараёнида 21 нафар судланувчидан 10 нафарига “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Суд томонидан 6 та судланувчига нисбатан (А. Джураевга 7 йил 6 ой муддатга) озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Хусусан, 6 нафар судланувчи қамоқдан озод қилиниб, очиқда бўлган 2 нафар судланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинган.

 

Суд ҳукми билан судланувчи А. Джураев ва бошқалардан 2 475 687 526 сўм ундирилиши белгиланган ҳамда судланувчиларга тегишли 2 та уй-жой етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилган ва зарардан ортган пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.

 

А. Джураев ва 10 нафар судланувчи томонидан берилган апелляция шикоятлари ва прокурор келтирган протест асосида ушбу жиноят Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида кўрилган бўлиб, суд жараёни давомида судланувчилар томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланган.

 

Таъкидланишича, Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисмида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган.

 

Шу боис, апелляция судининг 2025 йил 5 июндаги ажрими билан асосий жиноят бўйича етказилган зарар қопланганлиги сабабли судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, депозит ҳисоб рақамига тўланган пуллар давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган маблағларга олинган ва зарарни қоплашга қаратилган 2 та уй-жой давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

Эндиликда ушбу ажримдан норози тарафлар Жиноят–процессуал кодексининг 510-моддаси (тафтиш тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари) талабларига мувофиқ Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси 7 йилга қамалиб, 6 ойда озодликка чиққанига изоҳ берилди | Zamon.uz