Ўзбекистон

“UzAuto Motors” шартномаларида қонунга номувофиқ ҳолатлар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан улар қонун талабларига мувофиқлаштирилди.

“UzAuto Motors” шартномаларида қонунга номувофиқ ҳолатлар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан “UzAuto Motors” АЖнинг дилерлик корхоналари тақдим этаётган шартномалари (8 та банд ва 45 та кичик банддан иборат) ўрганилганда қонунчиликка номувофиқ ҳолатлар мавжудлиги аниқланди.

 

Таҳлил натижасида “UzAuto Motors” АЖни жалб қилган ҳолда шартноманинг 21 та кичик банди қонун талабларига мувофиқлаштирилди.

 

Жумладан, пулни қайтариш муддати аввал қўшимча шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун бўлган. Эндиликда 10 кун муддатга қисқартирилди.

 

Автомобилни етказиб бериш кечикиши аввал Ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда вақтинча узилиш юз берса, автомобилни етказиб бериш муддати 3.1-бандида белгиланган муддатдан 45 кунгача узайтирилиши мумкинлиги сотувчининг мажбуриятлари бўлимида белгиланган эди.

 

Эндиликда Ушбу банд форс-мажор бўлимига кўчирилди.

 

Такроран шартнома тузиш ҳолати аввал бир русумдаги автомобиль учун бир йилда қайта шартнома тузиш ҳолати аниқланганда, автомобилни етказиб бериш муддати қўшимча 120 кунгача узайтирилиши мумкин эди. Эндиликда бу банд тўлиқ олиб ташланди.

 

Шунингдек, шартномада сотувчининг қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилди.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.