Бўстонлиқдаги адирликда яна ёнғин чиқди
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 31 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги адирликда ёнғин юз берди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 13:00 да Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла” МФЙда жойлашган “Бурчмулло” ўрмон хўжалигига қарашли қир-адирликда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳозирда воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда Ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.
“Қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади расмий хабарда.







