Ўзбекистон

Навоийда ҳаво ифлосланишига сабабчи 3 корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Агар камчиликлар бартараф этилмаса, корхоналар устидан судга даъво киритилади.

Навоийда ҳаво ифлосланишига сабабчи 3 корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирлар доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритаётган бир нечта саноат субъектларининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Хусусан, 19-июль куни шаҳарнинг турли ҳудудларида ҳавонинг кескин ифлосланиши ва оқ тутун кўриниши бўйича жамоатчиликдан тушган мурожаатлар асосида ўтказилган текширув натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланди:

 

“Зарафшон Индастриал Технологи” МЧЖ – корхона томонидан атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли моддаларнинг миқдори экологик экспертиза хулосасида белгиланган меъёрдан бир неча баробар юқори бўлгани маълум бўлди. Жумладан, водород сульфид – 25 баробар, азот оксиди – 12 баробар, аммиак – 7 баробар, олтингугурт диоксиди – 2,6 баробарддан ортиқ ифлослантирувчи модда аниқланган.

 

“Согда Кимё Заводи” МЧЖ – тегишли давлат экологик экспертизасидан ўтмасдан ишлаб чиқариш фаолиятини олиб борган. Бундан ташқари, чиқиндиларни тартибсиз сақлаш, очиқ ҳовузларда зарарли моддаларни йиғиш, кислотали сувларни очиқ майдонларга ташлаш ҳолатлари аниқланган. Корхонага атроф-муҳитга етказилган зарар эвазига 7 миллиард 382 миллион сўм миқдорида тўлов белгиланди.

 

“Ферросплав” МЧЖ – ҳам экологик экспертизадан ўтмасдан фаолият юритиб келган. Атмосферага зарарли моддалар чиқарилгани ва саноат чиқиндилари тартибсиз тўплангани аниқланган.

 

Экологик қонунчилик талаблари бузилгани сабабли ушбу учта корхона фаолияти 10 кунга тўхтатилди. Агар бу муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаса ва фаолият экологик меъёрларга мослаштирилмаса, судга мурожаат қилиниб, корхоналарнинг фаолиятини тўлиқ тўхтатиш чоралари кўрилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.