Ўзбекистон

Энди ўқитувчи ва ўқувчиларга ҳам санаторийларга йўлланма берилади

Дам олиш муддати педагог кадрлар учун сентябрь-май ойларида, иқтидорли ўқувчилар учун эса июн-август ойларида 12 кун этиб белгиланади.

Энди ўқитувчи ва ўқувчиларга ҳам санаторийларга йўлланма берилади

2025 йил 29 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган илғор педагог кадрлар ҳамда 7–14 ёшдаги иқтидорли ўқувчиларнинг вазирликка қарашли дам олиш масканларига юборилиши тартиби белгиланди.

 

Дам олиш муддати педагог кадрлар учун сентябрь-май ойларида, иқтидорли ўқувчилар учун эса июн-август ойларида 12 кун этиб белгиланади. Йўлланмалар саралаш мезонлари асосида тақдим этилиб, юқори кўрсаткичларга эга бўлган номзодларга бепул асосда берилади.

 

Илғор педагоглар қаторига халқаро ва республика олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар, халқаро сертификатларга эга хорижий тил ва STEAM фанлари мутахассислари, танлов ва мусобақалар совриндорлари, олий малакадаги бошланғич синф ҳамда мактабгача таълим педагоглари киритилади.

 

Иқтидорли ўқувчилар эса халқаро ва республика даражасидаги олимпиада, мусобақа ва танловларда юқори натижаларга эришганликлари асосида танлаб олинади.

 

Дам олиш жараёнида ўқувчилар учун соғломлаштириш, спорт, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот йўналишларида ҳамда туризм, техника, санъат ва китобхонлик соҳаларида қобилиятни ривожлантиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.