Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган ҳайдовчи қамалди

У пойтахт кўчаларида юқори тезликда ҳаракатланиб, инспекторнинг талабига бўйсунмаган.

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган ҳайдовчи қамалди

Ижтимоий тармоқларда шаҳар бўйлаб соатига 200 км дан ортиқ тезликда ҳаракатланаётган Zeekr 007 русумли автомашина ҳайдовчиси инспекторнинг талабига биноан тўхтамай, уни ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. 

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан воқеа ҳолатлари ўрганилиб, ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи бир вақтнинг ўзида бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

 

Ички ишлар бўлимида 19 ёшли ҳайдовчи йигит ўз айбига иқрор бўлиб, инспектор тўхтатишни талаб қилганида, тезлик юқори бўлгани сабаб тўхтаб қололмаганини айтди. Унинг машинада бўлган дўсти бўлаётган воқеаларни нафақат видеога, балки ижтимоий тармоқларга ҳам жойлаштирган.

 

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий иш қўзғатилди. Суд уни айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоққа олиш бўйича қарор чиқарди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган ҳайдовчи қамалди | Zamon.uz