Ўзбекистон

Янгийўлда эркак хотинини уриб, уни пичоқ билан қўрқитгани айтилди

Ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирди.

Янгийўлда эркак хотинини уриб, уни пичоқ билан қўрқитгани айтилди

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида эркак кўчада қизни шафқатсизларча уриб, пичоқ билан қўрқитгани акс этган видеолар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Олиб борилган дастлабки суриштирувга кўра, воқеа бугун, 31 июль куни тонгги соат 05:00 лар атрофида содир бўлган.

 

Янгийўл туманида яшовчи 27 ва 20 ёшли эр-хотин уйда ўзаро жанжаллашиб қолган ва натижада аёл турмуш ўртоғи бошқарувидаги автомашина шинасини уйдан олган ошхона пичоғи билан тешиб қўйган.

 

Шундан сўнг эр пичоқни аёлидан олиб қўйишга уринганида, аёл пичоқни бермаганлиги ва ўтган вақт давомида улар мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилмагани аниқланган.

 

“Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.