Ўзбекистон

Сенат вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни юмшатувчи қонунни маъқуллади

Энди 18 ёшга тўлгунга қадар содир этган енгил жинояти учун жазони ўтаган шахс судланган ҳисобланмайди.

Сенат вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни юмшатувчи қонунни маъқуллади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳаётга қайта мослаштиришга доир ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

 

Олий Мажлис Сенатининг 9-яппи мажлисида сенаторлар томонидан “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.

 

Статистикага кўра, 2023 йилда 1911 нафар, 2024 йилда эса 2214 нафар вояга етмаган жиноят содир этгани учун жавобгарликка тортилган. Жиноятларнинг катта қисми — ижтимоий хавфи унча катта бўлмаган ва ўртача оғирликдаги жиноятлардан иборат.

 

Қонун билан:

 

18 ёшга тўлгунча содир этган, ўта оғир бўлмаган жинояти учун жазони ўтаган шахс судланган ҳисобланмайди;

 

Озодликни чеклаш ва қамоқ жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилади.

 

 

Мазкур қонун 2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида, “Халқ учун ғамхўрлик ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

 

Сенаторларнинг фикрича, қонун вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни инсонпарварлик мезонлари асосида енгиллаштириб, уларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.