Ўзбекистон

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

Президент транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

Иқтисодий ўсиш ва урбанизация фонида транспорт инфратузилмасига бўлган талаб сезиларли даражада ортаяпти. Хусусан, 2030 йилга келиб пойтахт аэропорти йўловчилар оқими йилига 15 миллион нафарга етиши прогноз қилинмоқда. Бироқ амалдаги аэропорт бу ҳажмни қамраб олиш имкониятига эга эмас. Бундан ташқари, шаҳарнинг марказий қисмида жойлашганлиги сабабли уни кенгайтириш ҳам имконисиз.

 

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт барпо этиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Айни пайтда лойиҳа бўйича хусусий шериклик асосида хорижий инвесторларнинг таклифлари ўрганилмоқда.

 

Шунингдек, автомобил йўлларини ривожлантириш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мавжуд магистралларга муқобил равишда янги йўлларни қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу борада хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент—Самарқанд йўналишида тез ҳаракатланувчи автомобил йўли қурилиши лойиҳасига қизиқиш билдирилган.

 

Учрашув давомида инвесторлар билан олиб борилган музокаралар натижалари, таклиф этилаётган шартлар ва лойиҳаларнинг ҳуқуқий асослари юзасидан ҳам маълумотлар тақдим этилди.

 

Давлат раҳбари мазкур стратегик инфратузилма лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мос ҳолда амалга ошириш ва тез орада амалий босқичга ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади | Zamon.uz