Ўзбекистон

Танзила Норбоева айрим депутатлар фаолиятини танқид қилди

Санат Раиси депутатлар ноқонуний қурилишлар бўйича нега ҳокимларга қарши гапирмаётганига қизиққан.

Танзила Норбоева айрим депутатлар фаолиятини танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Вазирлар Маҳкамасига қурилишларни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан парламент сўрови юборди. Унда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилинаётгани ва умумий фойдаланиш жойларини тўсиб олиш каби ҳолатлар муаммо сифатида қайд этилган.

 

Сенат Раиси Танзила Норбоева ҳам бу бўйича депутатлар нега ҳокимларга қарши гапирмаётганини танқид остига олган. 

 

“Маҳаллада болалар ўйгайдиган кичкинагина жой бўлса ҳам, қурилиш қиламан деб тадбиркорлар етиб келяпти. Ҳокимият буни қўллаб-қувватлаяпти. Маҳалла ҳам индамасдан розилик ёзиб беряпти. Одамлар эса норози бўлиб мурожаат қилишяпти бизга. 

 

Аслида маҳалла еттилиги, маҳаллий депутатлар бунга қарши туриши керак. Етарли куч бор-ку, ахир уларда”, деган Норбоева. 

 

Маълум қилинишича, 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари содир этилган. Шундан, 431 та таянч конструкциялар, 2,6 мингта тўсиқ конструкциялар бузилган, 3,3 мингдан ортиқ кўп квартирали уйларга туташ майдонларда ноқонуний қурилмалар қурилган, 1,8 мингдан ортиқ умумий фойдаланишдаги жойлар ўзбошимчалик билан тўсиб олинган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Танзила Норбоева айрим депутатлар фаолиятини танқид қилди | Zamon.uz