Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи бошланди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркманистонга келди.

 

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

 

Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни БМТнинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланишдаги давлатлар бўйича учинчи конференцияси юксак савияда ташкил этилгани билан самимий табриклади. Мазкур конференция кун тартибига киритилган масалалар минтақанинг барқарор тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида қайд этилди.

 

Жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижроси доирасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперацияни чуқурлаштириш борасида фикр алмашилди.

 

Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 600 миллион АҚШ долларига етгани, "Шовот–Тошовуз" чегараолди савдо зонасини ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Ташриф доирасида олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик сифатида ҳукуматлараро комиссиялар йиғилиши, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми ҳамда қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, томонлар БМТ конференцияси кун тартиби ҳамда жорий йил кузда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви юзасидан ҳам батавсик фикр алмашдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонига мактуб йўллади

Президент Жоржа Мелонини Италия ҳукумати раҳбари лавозимида энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади.

custom img

Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Қатарда “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди

Шунингдек, Доҳа шаҳрида қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Ўзбекистонга ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам очилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” формати ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” формати доирасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашув ўтказди

Етакчилар икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон бир қатор соҳалардаги лойиҳалар бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилади

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"