Андижонда насияга кўйлак бермаган сотувчи йигит калтакланди
17 ёшли йигитнинг соғлиги юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, фарзандининг номаълум шахслар томонидан калтаклангани ҳақида мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Аниқланишича, 30-июль куни соат 13:50 ларда 2009 йилда туғилган Н.И. ва 2010 йилда туғилган П.М. исмли фуқаролар Анжон шаҳри, Навбаҳор маҳалласи, Машраб кўчасида жойлашган “Куйов сарпо” номли кийим дўконида сотувчи бўлиб ишловчи, 2008 йилда туғилган М.Қ. олдига бориб, ундан насия асосида иккита кўйлак олиб чиқиб беришини сўрашган.
Мазкур ҳолатда ўзаро келишмовчилик юзага келиб, Н.И. ва П.М. М.Қ.ни ҳақорат қилган ва унга тан жароҳати етказган.
М.Қ.нинг соғлиғи юзасидан шу куни суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Анжон шаҳри Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







