Ўзбекистон

“Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қиляпти”

Зеленский урушдаги ёлланма аскар сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой, Покистон ҳамда Африка давлати фуқаролари ҳақида гапирди.

“Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қиляпти”

Украина президенти Владимир Зеленский бир гуруҳ Марказий Осиё давлати фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар Россия томонидан урушда ёлланма аскар сифатида иштирок этаётганини айтди. Бу ҳақида у ўзининг Телеграмдаги расмий каналида маълум қилди.

 

Куни кеча Владимир Зеленский Харков вилоятига — айни пайтда Украина ва Россия Федерацияси қўшинлари ўртасидаги фронт чизиғи жойлашган Вовчанск ҳудудига ташриф буюрди. Ҳарбийлар билан суҳбатда Владимир Зеленский ёлланма аскарлари Россия томонида жанг қилаётган давлатларни санаб ўтган. Хусусан, Украина президенти ўзбеклар, тожиклар, хитойликлар, покистонликлар ҳамда Африка давлатларидан келган ёлланма аскарларни номини тилга олган.

 

“Дронлар билан таъминлаш ва уларни қўллаш, рекрутинг ва бригадаларни тўғридан тўғри молиялаштириш масалаларини алоҳида кўтардик. Бу йўналишдаги жангчилар Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Африка мамлакатларидан келган ёлланма аскарларнинг урушдаги иштирокини қайд этмоқда. Муносабат билдирамиз”, деган Зеленский.

 

Ҳарбийлар олдидаги нутқи якунида Зеленский юзага келган ҳолатлар туфайли тегишли муносабат билдирилишини айтган. Украина раҳбари қандай муносабат билдирганига ҳозирча аниқлик киритмади.

 

Маълумот учун, Россия 2025 йилда армия билан шартнома тузган камида 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини урушга ёллаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қиляпти” | Zamon.uz