Ўзбекистон

Тошкентда болалар учун расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди

Унда республикадан 30 352 нафар тарбияланувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этди.

Тошкентда болалар учун расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди

Кеча, 5 август куни Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи”да республика миқёсида “Табиат болалар нигоҳида” номли расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди.

 

Унда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган “табиат болалар нигоҳида” расмлар танлови саралаш босқичлари ўтказилди.

 

Танловнинг мактабгача таълим ташкилоти босқичида 30 352 нафар тарбияланувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этишди. Улардан 18 057 нафар ўғил болалар, 12 295 нафар қиз болаларни ташкил этади.

 

Танловда мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳамда боғча болалари иштирок этишди. Иқтидорли болаларни бир жойга жамлаган мазкур танловда турли вилоятлардан иштирокчилар ташриф буюрган. Танлов иштирокчилари 6-8 ёшни ташкил этади. Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ота-оналари ҳам ташриф буюрган.

 

Ўғил болалар ўртасида биринчи ўрин Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 7-ДМТТ тарбияланувчиси Абдурахмонов Мустафо Шокиржон ўғлига насиб қилди.

 

Қиз болалар ўртасида биринчиликни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 35-ДМТТ тарбияланувчиси Сапарбаева Айсанем Батирбаевна эгаллади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.