Ўзбекистон

Ўзбекистонда 6 ойда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 137 млн туп кўчат экилди

Шунингдек, 130 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилинди.

Ўзбекистонда 6 ойда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 137 млн туп кўчат экилди

2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани ортидан экологик барқарорликни таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини мазкур йўналишда босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида Президентнинг 16-сонли Фармони асосида тегишли давлат дастури қабул қилинди.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида экологик мувозанатни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Жумладан, 18 та экологик норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Баҳорги кўчат экиш мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 137 миллион туп кўчат экилди. 13,8 миллион дона кўчат аҳолига, таълим ва тиббиёт муассасаларига етказиб берилди. 6,1 миллион туп дарахт экилиб, “яшил белбоғ”лар барпо этилди.

 

Шунингдек, 570 та “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари” лойиҳаси овозга қўйиш учун шакллантирилди. “Очиқ буджет” орқали 174 лойиҳа ғолиб бўлди. Тошкент шаҳрида 337 минг туп дарахт “Яшил макон” платформаси орқали паспортлаштирилди. Тупроқ-иқлим шароитларига мос кўчатларни етиштириш мақсадида 1 300 гектарда ниҳолхона-кўчатхоналар ташкил этилиб, 123 миллион дона ниҳол ва кўчатлар парваришланмоқда.

 

Ўрмон майдонларини кенгайтириш борасида ҳам муҳим натижаларга эришилди. Республикада 130 минг гектар, Оролбўйи ҳудудида эса 126,2 минг гектар ўрмон барпо этилди. 746 тонна уруғ захираси жамғарилди. Тоғ ва адирликлардан иборат 14 та туманда 41 гектар ерда терасса услубидаги ўрмонлар яратилди.

 

Саноат ва чиқиндилар билан боғлиқ экологик таъсирларни камайтириш бўйича ҳам сезиларли ишлар қилинди. 44 та корхонада 47 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинди, 2 та корхонада эса янги ускуналар ўрнатилди. 74 та корхона учун оқова сув тозалаш инфратузилмасини барпо қилиш режалаштирилди, 18 тасида эса бу ишлар аллақачон якунланди. Тошкентнинг 6 туманида 7 та атмосфера ҳавосини кузатиш автоматик станциялари ўрнатилди.

 

Қолаверса, 976 гектар ер майдони рекултивация қилинди, 27 та маиший чиқинди полигони ёпилиб, қайта тикланди. 56 та чиқинди йиғиш нуқтасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

Бу каби тизимли ишлар юртимизда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва аҳоли саломатлиги учун қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 6 ойда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 137 млн туп кўчат экилди | Zamon.uz