Ўзбекистон

Расул Кушербаевнинг алимент иши судда кўрилади

Олиий суд матбуот хизматининг zamon.uz'га маълум қилишича, 15 августда бўлиб ўтадиган суд томонларнинг розилигига кўра, очиқ ёки ёпиқ тарзда ўтказилади

Расул Кушербаевнинг алимент иши судда кўрилади

Аввалроқ собиқ депутат ва ҳозирда Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев фарзандига алимент тўлашдан бош тортаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда. Ҳолат бўйича Олий Суд матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига 2025 йил 26 июнь куни аризачи Ш. И. ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Р. К.дан вояга етмаган фарзанди таъминоти учун суд буйруғи чиқаришни сўраган.

 

Мазкур суднинг 2025 йил 28 июндаги суд буйруғи билан билан аризачи Ш. И.нинг аризаси қаноатлантирилган. Унга кўра қарздор Р. К.дан ундирувчи Ш. И.нинг фойдасига бир нафар 2023 йил 5 октябрь куни туғилган М. К. исмли вояга етмаган қиз фарзандининг таъминоти учун 2025 йил 28 июндан бошлаб у вояга етгунга қадар ҳар ой жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. 

 

Шунингдек, қарздор Р. К.дан ундирувчи Ш. И.нинг фойдасига почта харажати ва қарздордан давлат фойдасига давлат божи ундирилиши белгиланган.

 

Шундан сўнг қарздор Р. К. суднинг 2025 йил 28 июндаги суд буйруғидан норози бўлиб, 2025 йил 21 июль кунида мазкур буйруққа нисбатан эътирознома келтирган. 

 

Суд Фуқаролик процессуал кодексининг 181-моддасига кўра ва бошқа қонуний талаблардан келиб чиқиб, ушбу суднинг 2025 йил 23 июлдаги ажрими билан Р. К.нинг алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирган.

 

Шундан сўнг даъвогар Ш. И. фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига 2025 йил 5 август куни жавобгар Р. К.га нисбатан алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. 

 

Ушбу дъво ариза юзасидан фуқаролик иши қўзғатилиб, иш юритувига қабул қилинган. Фуқаролик ишини суд мажлисида кўриб чиқиш 2025 йил 15 август кунига соат 16:00 га тайинланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.