Ўзбекистон

Хорижий “расмий диний таълим” ваъдалари ортида ноқонуний фаолият хавфи бор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни ноқонуний диний ўқув марказларидан огоҳлантирди.

Хорижий “расмий диний таълим” ваъдалари ортида ноқонуний фаолият хавфи бор

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан фуқароларни Миср, Туркия, Саудия Арабистони каби мамлакатларда гўёки "расмий" диний таълим олишга чақирувчи эълонлар тарқалмоқда. Расмий кўринишда тақдим этилаётган бу ўқув марказлари амалда Ўзбекистон тегишли идоралари томонидан тан олинмаган ҳамда ноқонуний фаолият юритувчи муассасалар ҳисобланади.

 

Мутасаддилар огоҳлантиришича, бундай чақириқлар кўпинча диний ақидапарастлик ва мутаассиблик ғояларини тарғиб қилади, ёшларни нотўғри йўлга бошлайди ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли ота-оналардан фарзандларининг интернетдаги фаолиятига, кимлар билан мулоқот қилаётганига ва қандай таклифларга жавоб бераётганига эътиборли бўлиш сўралмоқда.

 

Расмий диний таълим Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги таълим муассасаларида берилади. Ҳозирда идора тасарруфида 4 та олий, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамда 28 та “Қуръон ва тажвид” курслари мавжуд бўлиб, сўнгги йилларда уларда 77 мингга яқин фуқаро билим олган. Бундан ташқари, «муслим.тв» платформасида барча ёшлар учун онлайн Қуръони тажвиди дарслари ташкил этилган.

 

Шунингдек, хорижий диний таълим муассасаларининг дипломлари Ўзбекистон ҳудудида диний соҳада фаолият юритиш учун асос бўла олмайди. Бу эса таълимдан сўнг ишга жойлашишда жиддий қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хорижий “расмий диний таълим” ваъдалари ортида ноқонуний фаолият хавфи бор | Zamon.uz