Ўзбекистон

Ўзбекистонда барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан “рейд”лар бошланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан сўнг, вазирлик мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича назорат тадбирлари ўтказилишини эълон қилди.

Ўзбекистонда барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан “рейд”лар бошланди

Аввалроқ Zamon.uz Самарқанд шаҳридаги 1- ва 24-мактабларда ўқитувчилар мажбурий равишда таъмирлаш ишларига жалб қилингани, бунда иштирок этмаган педагоглар эса ишдан бўшатилгани ҳақида видеолавҳа эълон қилганди.

 

Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат туманида меҳнат таътилидаги ўқитувчиларни мактабнинг таъмирлаш ишларига жалб қилган директор ҳам ишдан олинганди.

 

Юқоридаги воқеалар фонида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги таълим муассасаларида мажбурий меҳнат устидан назорат тадбирлари ўтказилишини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 август кунидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида вазирлик тизимидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича назорат тадбирлари олиб борилади.

 

Бунда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича иш берувчи ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилади.

 

Таъкидланишича, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, педагогларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. Шунингдек, қонунчилик талабларига биноан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликкача бўлган жазо турлари белгиланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.