Ўзбекистон

Ўзбекистонда 6 хил товарга экологик йиғим жорий этилиши мумкин

Улар орасида транспорт воситалари ва аккумуляторлар бор.

Ўзбекистонда 6 хил товарга экологик йиғим жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда 6 турдаги товар учун экологик йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 14 август куни президентга тақдим этган режасида кўрсатилган.

 

Эко-йиғим қуйидаги товарларга жорий этилиши мумкин:

 

— батарейка ва аккумуляторлар;

— транспорт воситалари;

— мойлаш материаллари;

— қадоқ маҳсулотлари;

— шиналар ва резина камералар;

— шиша маҳсулотлари.

 

Тақдимотга кўра, ҳозир чиқиндиларнинг катта қисми полигонларга юборилади, қайта ишлаш даражаси паст бўлиб, шиналар бўйича 17 фоиз, шиша бўйича 6,3 фоиз, пластмасса бўйича эса 11,2 фоизни ташкил этади.

 

Йиллик ҳосил бўладиган чиқинди ҳажми пластмасса бўйича 1,8 миллион тонна, электрон чиқинди — 144 минг тонна, шиша — 647 минг тонна, мой — 250 тонна ва резина бўйича 217 минг донани ташкил қилади. Шунингдек, 2035 йилга қадар электр чиқиндилар ҳажми 10 минг тоннага ортиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 6 хил товарга экологик йиғим жорий этилиши мумкин | Zamon.uz