Ўзбекистон

Жорий ўқув йилида Муҳриддин Ҳолиёқубов номидаги республика танлови бўлиб ўтади

Вазирлик тасарруфидаги таълим муассасалари учун илк маротаба кенгайтирилган тартибда август кенгаши бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида Муҳриддин Ҳолиёқубов номидаги республика танлови бўлиб ўтади

15 август куни пойтахтимизда жойлашган Туркистон санъат саройида республика миқёсида Мусиқа ва санъат мактаблари, Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда Мактаб-интернатлари учун илк маротаба кенгайтирилган август кенгашининг Республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 800 нафарга яқин соҳа вакиллари иштирок etdi.Tadbirda Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Юлия Рисюкова, вазирлик ҳузуридаги Маданият таълими маркази директори Алишер Джамалдинов, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳамда республиканинг барча ҳудудларидан келган соҳа мутахассислари иштирок этди. Тадбирда вилоятлараро болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ўқитувчи ва директорлари ўз таклифларини билдирди. Яъни бунда мусиқа мактаби ўқитувчиси томонидан: вилоятларда жойлашган мусиқа ва саънат мактабларида соха мутахассиси етишмаслиги ҳамда бунга чора кўрилиши таклифи берилди. Айни пайтда вилоятлараро мусиқа мактабларининг 213 нафар битирувчиларини иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Жорий йилда юртбошимиз томонидан мусиқа ходимларини кўпайтириш мақсадида Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги мусиқа мактаби ташкил этилди ва туман аҳолиси ўз миннатдорлигини билдириб ўтган эди.

 

Семинар давомида янги ўқув йилида мазкур таклифлар киритилиши билдириб ўтилди:

 

2026 йилда Мусиқа мактаблари ўртасида фан олимпиядаси бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб олимпияда юзасидан Азиз Баҳодировичга таклиф берилган. Бу таклиф эса инобатга олинганлиги ҳақида тадбирда айтиб ўтилди. Тадбирда сўзга чиққан Шерзод Шарипов: Эндиликда ижодий атмосферани яратиш мақсадида ота-оналар билан бирга маҳорат дарслари ташкил этилиши ва таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида танловлар ўтказиб борилиши ҳақида айтиб ўтди. Семинар давомида жорий ўқув йилида Муҳриддин Ҳолиёқубов номидаги республика танлови ўтказилиши маълум қилинди.

 

Шунингдек Шерзод Шарипов қайта тайёрлов курслари ташкил этилиши ҳақида ўз таклифини билдириб ўтди, ҳамда эндиликда ансамбль ва оркестр фаолиятига муҳим эътибор қаратилиши ҳақида айтиб ўтилди. Тадбир якунида соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат фаолиятини олиб борган педагог ходимларга эсталик совғалар топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жорий ўқув йилида Муҳриддин Ҳолиёқубов номидаги республика танлови бўлиб ўтади | Zamon.uz