Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига борди

Давлат раҳбари бу ерда спортчилар билан суҳбатлашган.

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. 

 

Унинг қурилишига 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Ўшанда давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлишини таъкидлаганди.

 

Шундай ҳам бўлди – қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда муҳташам мажмуа қад ростлади. Қарийб 290 миллион долларлик ушбу ноёб лойиҳа “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди. 

 

Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси жойлашган.

 

Хусусан, Велодром мураккаб муҳандислик ечимлари асосида, ўзига хос дизайнда қурилган. Унинг ёғоч қопламаси сифати, траекторияси ва бурилиш бурчаклари Халқаро Олимпия қўмитаси талабларига жавоб беради. Жумладан, йўлак энг мустаҳкам дарахтлардан ясалган, қаватма-қават ётқизилган. Бу сифат мунтазам сақланиши учун велодромда йил давомида бир хил ҳарорат таъминланади. Ҳатто велоспортчиларга ҳаво қаршилигигача инобатга олинган.

 

Трекка ёруғлик бир хил ва тенг даражада тушади. Бу спортчиларга қулайлик бўлиши билан бирга, томоша ва телевизион трансляция меъёрларига ҳам мос. Ўриндиқлар 2 минг 200 кишига мўлжалланган. Халқаро Олимпия қўмитасининг янги талаби бўйича томоша жойларига ҳимоя тўсиғи ўрнатилган.

 

Шунингдек, мажмуа кўп функцияли бўлиб, бу ерда стол тенниси, қиличбозлик бўйича мусобақа ва машғулотлар ўтказиш ҳам мумкин. Бундай даражадаги велодром Ўзбекистонда биринчиси.

 

Мутасаддиларга ҳудудларда шароит яратиб, велоспортни ривожлантириш бўйича дастур тайёрлаш вазифаси қўйилди.

 

Президентимиз стол тенниси ҳаммабоп, арзон ва қулай спорт эканини таъкидлаб, ҳар бир мактаб ва маҳаллада уни оммалаштириш, анжомларини ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Шаҳарча марказида 12 минг ўринли стадион жойлашган. Халқаро турнирлар пайтида бу ерда тантанали маросимлар ташкил этилади. Асосийси, яшил майдон ва 9 қаторли югуриш йўлагида енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар ўтказилади. Жумладан, жаҳон чемпионати, Бриллиант лигаси, параатлетика баҳслари, кўзи ожизлар ўртасида IBSA ўйинларини ташкил этиш мумкин. Бошқа пайтларда стадиондан маҳаллий ўқув-йиғинлар, амалий машғулотлар орқали дуал таълимда фойдаланилади.

 

Стадиондаги тўрт қаватли бинода терма жамоалар мутахассислари ва спорт федерациялари фаолият юритади.

 

Енгил атлетика ва пара спорт турлари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда жуда самарали. Олимпия ва Осиё ўйинларида улар бўйича дастур ҳам кенг. Лекин юртимизда бу имкониятлар тўла ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Шу боис енгил атлетиканинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича топшириқ берилди. Унга кўра, вилоятлардаги стадионлар реконструкция қилиниб, енгил атлетика учун шароитлар яхшиланади, хориждан мураббийлар олиб келинади, спортчилар маҳоратини ошириш мақсад қилиб қўйилади.

 

Улкан сув спорти саройи ҳам замонавий ва қулай. Унда 25х50 метрли сузиш ва 25х20 метрли сувга сакраш ҳавзалари, машғулотлар учун бассейн ва тренажёр заллари бор. Барча шароитлар ва ўлчамлар халқаро олимпия стандарти талабларига жавоб беради.

 

Яқинда "World Aquatics" федерацияси делегацияси мажмуани кўрикдан ўтказди ва буни тасдиқлади. Яъни, бу ерда сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси бўйича қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия дастуридаги нуфузли мусобақаларни ташкил этиш имконияти бор. Уларни 2 мингдан зиёд мухлислар томоша қилиши мумкин.

 

Давлатимиз раҳбари сув спорт турларини ривожлантириш, халқаро турнирларда натижаларни яхшилаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига борди | Zamon.uz