Ўзбекистон

Термизда эри шафқатсизларча калтаклаган аёл уйидан қочиб кетди

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Термизда эри шафқатсизларча калтаклаган аёл уйидан қочиб кетди

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида эри томонидан мунтазам калтаклаб келинган аёл уйидан қочиб кетди. Бу ҳақида “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди.

 

Жабрланувчининг опасига кўра, аёл олти йилдан бери турмушда. У узоқ вақт давомида эридан таҳқир ва калтакларга чидаб келган. 16 август куни эри томонида шафқатсиз калтакланиши сўнггиси бўлган. Аёл эри ухлаб қолгунча кутиб, тонг саҳарда кичик боласи билан уйдан қочиб кетган. Постда эълон қилинган кузатув камераларидан олинган видеода аёлнинг уйдан деярли ҳеч нарсасиз, қўлида фақат боласини кўтариб чиққанини кўриш мумкин. Шунингдек, калтакланганидан сўнг юзида соғ жойи қолмаган аёлнинг суратлари ҳам берилган.

⠀

Танишлари ва шунчаки бефарқ бўлмаган инсонлар томонидан постнинг кўплаб репостларидан сўнг жабрланувчининг турмуш ўртоғи ўзини оқлашга уриниб, “уни калтаклашига сабаблар борлигини” ва “агар у шафқатсиз бўлганида, уни тирик қолдирмаган бўларди” дейди.

⠀

“Бу ҳолат эркакнинг аёлга мулкдек қараши, қилган жиноятига тавба қилмаслиги, ўзига ёқмаган иш учун уни жазолаши нормал ҳолат эканлигини кўрсатади. Аввалги ҳаракатлари учун жазосиз қолгани учун аёлни бирон айби учун калтаклаш мумкинлигини очиқчасига гапиришига олиб келди”, деб ёзади лойиҳа муаллифлари.

 

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 августидан 16 августига ўтар кечаси, тунги соат 02:30 ларда Термиз шаҳрининг Меҳрабод маҳалласида яшовчи фуқаро T.Э. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ж.Э.ларнинг ўрталарида келиб чиққан оилавий низо оқибатида, фуқаро T.Э. турмуш ўртоғи Ж.Э.нинг юз-чакка ва қулоқ соҳасига уриб жароҳат етказган.

 

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилиши таъминланади”, дейилади расмий изоҳда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Термизда эри шафқатсизларча калтаклаган аёл уйидан қочиб кетди | Zamon.uz