Ўзбекистон

Андижонда аёл эркакнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилди

Собиқ танишидан шантаж йўли билан пул талаб қилган 34 ёшли аёл жиноят устидан қўлга олинди.

Андижонда аёл эркакнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилди

Андижон вилоятида шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид товламачилик ҳолати аниқланиб, жиноятга алоқадор шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган фуқаро эски таниши унга шахсий суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, пул талаб қилганини маълум қилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Шаҳрихон туманида яшовчи 34 ёшли аёл собиқ танишидан 300 АҚШ доллари талаб қилгани ва ушбу маблағни олаётган вақтида жиноят устидан қўлга олингани аниқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бундай қилмиш учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонда аёл эркакнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилди | Zamon.uz