Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Покистон делегациясини қабул қилди

Томонлар хавфсизлик, ҳарбий-техника соҳаси ва транспорт лойиҳалари, жумладан Трансафғон темир йўлини амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Шавкат Мирзиёев Покистон делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни Покистон Ислом Республикаси Штаблар бошлиқлари Бирлашган қўмитаси раиси, генерал Саҳир Шамшод Мирзо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида юксак мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Музокараларда жорий йил февраль ойида Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан буён савдо ҳажми 23 фоизга, юк ташиш ҳажми эса 50 фоизга ошди. Бундан ташқари, Карачи ва Лаҳор шаҳарларида савдо уйлари очилди, тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпайди.

 

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳаларида, хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларни бартараф этиш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

 

Шунингдек, Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳаси юзасидан имзоланган уч томонлама битимни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

Учрашувда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Сербияга боради

Белградда Ўзбекистон ва Сербия расмийлари ҳамда ишбилармонлари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"