Спорт

Париж Олимпиадасида гендер можароси билан танилган Иман Ҳелиф спортдан кетдими?

Спортчи менежерининг маълум қилишича, Ҳелиф бокс билан шуғулланишни тўхтатиб, Франциянинг Нитса шаҳридаги клубини ҳам тарк этган.

Париж Олимпиадасида гендер можароси билан танилган Иман Ҳелиф спортдан кетдими?

Париж-2024 Олимпиадасида гендер можароси билан танилган Жазоир боксчиси Иман Ҳелиф спортни тарк этгани ҳақидаги хабарлар спорт оламида катта резонанс келтириб чиқарди. Собиқ менежерининг маълум қилишича, Ҳелиф бокс билан шуғулланишни тўхтатиб, Франциянинг Нитса шаҳридаги клубини ҳам тарк этган. Клуб унга профессионал шартнома таклиф қилмагани билдирилмоқда. Бу ҳақда Реутерс нашри хабар берди.

 

Бироқ спортчининг ўзи бу хабарларни рад этди. У Facebook саҳифасида собиқ менежерининг баёнотларини “ҳақиқатга тўғри келмайдиган” ва “ишончни суиистеъмол қилган” сўзлар сифатида баҳолаб, спортни тарк этиш нияти йўқлигини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, гендер масалалари атрофидаги баҳслар давом этмоқда. Жаҳон бокс федерацияси (Ворлд Бохинг) жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан барча аёл боксчилар учун мажбурий гендер тестини жорий этганини эълон қилди. Таиванлик Лин Ю-тинг эса тестлар жорий этилишига қарамай, мусобақада қатнашиш режасидан воз кечмаганини маълум қилди.

 

Жаҳон чемпионати 4–14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу мусобақа World Boxing томонидан ташкил этиладиган биринчи йирик турнир бўлиб, Париж-2024 Олимпиадасидан кейин ҳам гендер масаласи атрофидаги тортишувлар давом этмоқда.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.