Жаҳон

Путин Украинадан Донбасс ва НАТОдан воз кечишни талаб қилмоқда

Россия Украинага янги музокара шартларини таклиф қилди.

Путин Украинадан Донбасс ва НАТОдан воз кечишни талаб қилмоқда

Reuters агентлиги хабарига кўра, Россия Президенти Владимир Путин Украина бўйича янги шартларни илгари сурмоқда.

 

Манбаларга кўра, Путин Украина НАТОга аъзо бўлиш режасидан воз кечиши, ҳарбий нейтрал мақомини сақлаб қолиши ҳамда ҳудудида ғарбий қўшинларни, жумладан, тинчликпарвар кучларни ҳам жойлаштирмаслик мажбуриятини олишини талаб қилмоқда. Шунингдек, у Киевдан ҳали назоратида бўлган Донбасснинг бир қисмини топширишни сўраяпти.

 

Маълумотларга кўра, Путин июн ойида бутун Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларидан воз кечишни талаб қилган эди. Бироқ янги таклифларида Кремль айрим ҳудудий масалаларда муросага тайёрлигини билдирган. Хусусан, Россия армияси назоратида бўлган Харьков, Суми ва Днепропетровск вилоятларининг айрим ҳудудларини Украинага қайтариш масаласи муҳокама қилинган. Шу билан бирга, Россия Херсон ва Запорожедаги амалдаги фронт чизиғи бўйича ҳаракатларни тўхтатишга тайёр.

 

Путин, шунингдек, НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги бўйича ҳуқуқий мажбурий кафолатлар талаб қилмоқда ҳамда Украина қуролли кучлари сонининг чекланишини истамоқда.

 

Reuters’га кўра, учрашувда Россия раҳбари “муросага ва тинчликка тайёр” эканини таъкидлаган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида корхонада қарийб 300 нафар ишчи бўлган.

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

Ҳукумат Boeing 747 самолётини ҳам ўз ичига олган иккита лайнерни ҳар бирини 900 минг доллардан сотувга қўйди.