Сиёсат

Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Фотима ва куёви Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳисобланган Ҳошимийлар сулоласи вакили бўлган Иордания Подшоҳи Қусам ибн Аббос хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг улуғвор тарихий ва маданий обидаларини кўздан кечирди.

 

Давлат раҳбарлари энг аввало Шоҳи Зинда мажмуасини зиёрат қилдилар. Бу ерда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) саҳобаларидан Қусам ибн Аббос ва бошқа машҳур арбобларнинг мақбаралари жойлашган бўлиб, мажмуа асрлар давомида меъморчилик ва наққошлик санъати тараққиётини ўзида мужассам этади. Шоҳи Зинда 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

 

Ҳошимийлар сулоласининг вакили, Подшо Абдулла II Қусам ибн Аббос хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловати ва дуо ўқилди.

 

Ташриф доирасида Иордания делегацияси Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилди. Меҳмонларга Соҳибқироннинг давлат қурилиши, ҳарбий маҳорати, дипломатик фаолияти ва ўз даврининг энг қудратли давлатини барпо этгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Давлат раҳбарлари кейинчалик Регистон мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат бу ёдгорликлар асрлар давомида илм-фан маркази бўлиб хизмат қилган. Мажмуа ўзининг мукаммал меъморий уйғунлиги билан Самарқанднинг рамзига айланган.

 

Меҳмонларга ушбу обидалар тарихий яратилиш жараёни, безак санъати хусусиятлари ҳамда олиб борилган реставрация ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.