Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди

Тошкентда ушбу музей қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига тамал тоши қўйди.

 

Давлатимиз мустақиллиги миллий ўзлигимизни юзага чиқариб, эзгу саъй-ҳаракатларга асос бўлиб келмоқда. Ҳар йилгидек, бу галги истиқлол байрами ҳам яхши янгиликларга васила бўлмоқда. Шундай тарихий воқеалардан бири янги Миллий музейга асос солинишидир.

 

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарига ушбу иншоот лойиҳаси ва хусусиятлари, қурилиш босқичлари ҳақида ахборот берилди.

 

Музей Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Япониянинг “Tadao Ando Architect & Associates” архитектура бюроси ҳамда Германиянинг “Atelier Brückner” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. Унинг ташқи қиёфаси айлана, тўрт бурчак ва уч бурчак шаклида бўлиб, Шарқ ва Ғарб маданиятини ўзида уйғунлаштиради. Мажмуа 3 қаватли музей, 2 қаватли ертўла ҳамда ёрдамчи бинолардан иборат бўлади. Хитойнинг “CSCEC International Construction” компанияси томонидан қурилади.

 

Пойтахтимизда ушбу музей қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий боғи яқинидаги майдонга маданият ва санъат намояндалари, олимлар ва адиблар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари йиғилди.

 

– Ҳамма соҳада ривожланиш билан бирга қадриятларимизни тиклашга ҳаракат қиляпмиз. Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий мажмуаси, Олимпия шаҳарчаси каби улкан иншоотлар қуряпмиз. Бунинг замиридаги асосий мақсад шуки, бу бинолар халқимизга мулк бўлиб қолиши керак. Мана энди яна бир тарихий мажмуа – Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини бошлаяпмиз. Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият маскани бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

 Қайд этилганидек, ҳозир биргина Тошкентдаги 30 та музейда 1 миллиондан зиёд экспонат бор. Уларнинг 100 минги Давлат санъат музейида бўлиб, шундан бор-йўғи 2 минг 400 таси намойишга қўйилган. Кўргазма заллари етарли бўлмагани сабабли 97 мингдан зиёди омборда сақланмоқда.

 

– Марказий Осиё, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Европа давлатлари маданиятини ўзида акс эттирган бу ноёб санъат асарлари нафақат бизнинг, балки бутун инсониятнинг беқиёс бойлиги. Уларни асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун бешикаст етказиш, дунё оммасига намойиш қилиш орқали мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданиятини тараннум этиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз, - дея таъкидлади Президент.

 

Бундай маҳобатли музей юртимиз тарихида илк бор барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлади. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва экспонатларни сақлаш хоналарида энг замонавий қулайликлар ташкил этилади.

 

Бу орқали ҳозирда пойтахтимизнинг турли музейларида тарқоқ жойлашган тарихий ашёлар, кўҳна ва замонавий санъат асарларини яхлит кўриш мумкин бўлади. Умуман, музейда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.

 

Бундан ташқари, 4 минг квадрат метр майдонда конференция заллари, аудитория ва ресторанлар, болалар майдончалари жойлашади.

 

Музей ишга тушса, атрофидаги Абулқосим мадрасаси, Халқлар дўстлиги саройи ва Ўзбекистон Миллий боғи билан бир жойда яхлит меъморий композицияга айланади. Юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрадиган тематик туризм маскани бўлади.

 

Келажакда ушбу музей дунёга машҳур Лувр, Метрополитан ва Британия музейлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ноёб экспонатлар олиб келинади ва кўргазмалар ташкил қилинади.

 

– Ишончим комил, янги барпо этиладиган мажмуа мамлакатимизнинг жаҳон тарихи ва тараққиётида тутган ўрнини янада ёрқинроқ кўрсатади. Бир йил эмас, ўн йил эмас, кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилади, - деди Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

 

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари мажмуа пойдеворига капсула қўйиб, қурилишни бошлаб берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди | Zamon.uz